ЖОН АЗОБИ: УЧ ШОХЛИ НЕРВ НЕВРАЛГИЯСИ

ЖОН АЗОБИ: УЧ ШОХЛИ НЕРВ НЕВРАЛГИЯСИ

Ассалому-алайкум хурматли мехрибон оналар, қалби дарё опа-сингиллар, бағри кенг ака-укалар!

Мен аввало барчангизни кириб келаётган янги-2015 йил билан муборакбод этаман!

Бу келаётган йил барчангизга омад ва сихат - саломатлик тилаш билан бирга ,шу янги йил бахонасида аразлашган қариндош-уруғлар бир-бирлари билан гина-қудратларини унутиб бир-бирлари билан иноқ ва мехрибон бўлишларини етишмаган орзуларнгизга бу йил етишингизни “ОЛЛОҲИМ”дан сўраб қоламан.

Сизларга ҳурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

Ўлкамизни яшнатиб,яна ҳам обод этиб,

Эзгу орзу тилаклар,барчасин бунёд этиб.

Дилдаги ғуборларни, кекларни барбод этиб,

Беморларни дардлардан, ғамлардан озод этиб,

Янги йил келаётир, барчамизни шод этиб.!

Янги йил бу..қўй йили, молу қўйлар кўпайсин,

Ўзбекларнинг удуми..юртда тўйлар кўпайсин!

И ж о д , илҳом булоғи..орзу, ўйлар кўпайсин,

Юрт..элда шодиёна, қўшиқ, куйлар кўпайсин!

Гуллаб..яшнар ҳамиша Ўзбекистон д и ё р и ,

Кексаларни эъзозлаш. йилимизнинг шиори!

Тарвуз шарбати

Ўпкадан бошқа аъзолардаги туберкулёз ёки муаммонинг тўғри ечими

Беморга сил (туберкулёз) юққанда тананинг ҳамма аъзо ва тизимлари шикастланиши мумкин. Чунки туберкулёз — шакл ва клиник-морфологик кўринишлари кўп қиррали, умумий келиб чиқиш сабаблари бир хил касалликдир. Сил фақат ўпкада эмас, барча аъзоларда учраши аниқланган. Ўпкадан ташқари, кўпинча, буйрак, суяк-бўғим, таносил, қорин бўшлиғи аъзолари, лимфа тугунларида бўлиши мумкин. Бундай кўринишдаги касаллик кўпинча клиник яширин ҳолатда кечади. Уларни топиш учун фақат юксак даражадаги усуллар, шу жумладан ультратовуш текшируви усулларини қўллаш яхши самара беради.

Сил таёқчалари организм­га тушгандан сўнг яшовчанлигини узоқ вақт сақлаб қолади. Орадан кўп йиллар ўтгач, тана учун нохуш ша­роит­лар таъсирида ўпка, буйрак, лимфа тугунлари, қорин бўшлиғи аъзолари, тери, марказий асаб тизими ва бошқа аъзоларда сил ривожланиши мумкин.

Ўпкадан ташқари сил эпидемик ҳолатнинг ривожланишида ҳам аҳамиятга эга.

Ўпкадан ташқари силнинг ташхиси мураккаб. Уни замонавий асбоблардан фойдалангандагина аниқлаш мумкин. Ҳозирги вақтда рентген ва радиологик усуллардан таш­қари тиббий тасвирларни янги усуллар билан текшириш кенг қўлланилмоқда. Компьютер ва магнит-резонанс томография, ультратовуш текшируви шулар жумласидан. Бу текшириш усулларининг ичида зарарсизлиги, юқори кўрсаткич бериши, нисбатан арзонлиги, кўп маротаба текшириш имкони борлиги билан ультратовуш текшируви тезда тиббиётнинг ҳамма соҳаларига, шу жумладан, фтизиатрияга кириб келди.

Юрак, қон-томир, қорин бўшлиғи аъзолари, буйрак ва таносил аъзолари, эндокрин безлари, суяк-бўғим ва лимфа тизими касалликларини текширишда ультратовуш текшируви катта имкониятлар очиб беради.

Маълумот: Ўпкадан ташқарида учрайдиган сил Европа мамлакатларида 25 фоиз, АҚШда 30 фоиз, Канадада 50 фоизни ташкил қилган.

Бу касаллик ўпкадан бош­қа аъзода экани ўз вақтида аниқланмаса, бемор бош­қа касалликнинг ташхиси билан беҳуда муолажа олиб юраверади. Лекин ташхиси нотўғри қўйилгани туфайли даволанишлари фойда бермайди. Баъзи беморлар пиелонефрит, цистит, буйрак-тош касаллиги ва бошқа ташхислар билан узоқ вақт урологда даволаниб юришади. Бироқ уларнинг даволанишларидан ҳеч бир самара бўлмайди. Етук мутахассис замонавий ускуналар ёрдамида бу беморда аслида буйрак туберкулёзи борлигини аниқлайди. Бемор шу ташхис асосида муолажа қилингандагина тезда шифо топади.

Худди шундай эркак ва аёл таносил аъзолари силида ­беморлар узоқ йиллар давомида андролог ва гинекологда бепуштлик билан самарасиз даволаниб юришади. Суяк-бўғим тизими силида беморлар остеохондроз, умуртқа чурраси, оқма яралар билан травматолог, неврапатолог ва жарроҳларда самарасиз даволанадилар. Қорин бўш­лиғи аъзолари силида беморларга жарроҳларда кўричак ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ичак тутилиши ва бошқа ташхислар билан жарроҳлик муолажалари ўтказилган ҳоллар аниқланган. Беморлар аҳволи ёмонлашгачгина силга қарши диспансерларга юборилади. Ташқи лимфа тугунлар туберкулёзи билан беморлар кўпинча онкологларда самарасиз даволанадилар.

Эрта аниқлаш — асоратсиз даво

Ҳозирги эпидемиологик аҳвол ва сил патоморфозининг ўзгариши натижасида ўпкадан ташқари сил шакллари кўпа­йиб боряпти. Буйрак, таносил аъзолари, суяк-бўғим тизими аъзолари, лимфа тугунлари сили, қорин бўшлиғи аъзолари сили шулар жумласидандир.

Марказимизда Марказий Осиёда биринчи бўлиб ўпкадан ташқари аъзолардаги силни эрта аниқлашда ультратовуш текшируви кенг қўлланиляпти. Бу усул ёрдамида буйрак, эркак ва аёл таносил аъзолари, лимфа тугунлари, қорин бўшлиғи аъзоларидаги деструктив емирилишлар тезда аниқланиб, ўз вақтида асоратларсиз даволанади.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология

илмий-амалий тиббиёт маркази урогинекология бўлими мудири 09/12/2014 od-press.uz

Дори воситала

Дори воситалари озиқ-овқат маҳсулотлари ва суюқликлар биргаликда қабул қилинганда, улар дори таъсирини фаоллаштириши ёки аксинча нейтраллаши мумкин. Бугун дориларнинг бошқа воситалар билан муносабати ҳақида сўз юритамиз. АНТИБИОТИКЛАР Ушбу дори воситалари жуда инжиқдир. Нордон шарбатлар, газланган сув, қаҳва, сут ва сут махсулотлари билан биргаликда қабул қилиниши тетрациклин ва пенициллин қатори антибиотикларнинг сўрилишини камайтиради. Углеводларга бой таомлар билан биргаликда қабул қилинса, ушбу дориларнинг парчаланишига олиб келади. Шунингдек, антибиотиклар билан биргаликда витаминларни қабул қилиш мумкин эмас. Баъзи витаминлар хаттоки антибиотикларга нисбатан аллергик жараёнларни кучайтириши мумкин. Шу билан бирга антибиотиклар витаминларни парчалайди. АСПИРИН Таркибида кўп миқдорда витамин С сақловчи сабзавотлар организмдан аспирин чиқарилишини тезлаштиради. Аспирин, шунингдек, сариёғ, сметана, ёғли махсулотлар билан яхши "келиша" олмайди. Нордон мевалар ва сабзавотлар аспирин таркибидаги моддаларнинг фаоллашувига, бу холат эса препарат токсиклигининг кучайишига сабаб бўлади. ПАРАЦЕТАМОЛ Парацетамолни таркибида кўп оқсил сақловчи маҳсулотлар, нордон мевалар, сабзавот шарбатлари билан бирга аралаштирмаслик керак. АНАЛЬГЕТИКЛАР Анальгетикларни колбаса, қуритилган балиқ маҳсулотлари, консервалар билан биргаликда истеъмол қилмаслик керак. АЛКОГОЛЬ Барча дори воситалари ҳар хил даражада алкоголь билан бирга фаол реакцияга киришади.

Оғиздан келадиган бадбўй ҳид

Иккинчи нон»нинг сири Ошхона бекалари ширин таомлару салатларни картошкасиз тасаввур этолмайдилар. Ҳам тўйимли, ҳам мазали бўлган «иккинчи нон» ўзининг фойдали хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Ушбу саҳифада сабзавотлар «етак­чиси» ҳа­қида маълумот берамиз.

Ҳар бир картошка меваси таркибида 20-25 фоиз крахмал моддаси ҳамда инсон организми мустақил равишда ишлаб чиқара олмайдиган минерал тузлар ва аминокислоталар мавжуд.

Янги картошка суви меъда ширасини жойига келтириш, зарда қайнаши, кўнгил айнишини йўқотиш, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси битишини тезлаштириш учун ишлатилади. Картошка крахмалидан эса меъда-ичак касалликлари (гиперацид гастрит, спастик колит, ярали колит, диспепсия)да ўраб олувчи, яллиғланишга қарши, шунинг­дек, пешоб ҳайдайдиган восита тариқасида фойдаланилади. Бронхит ка­сал­лигида эса картошкани сувда қайна­тиб, буғидан нафас олиш буюрилади. Ян­ги картошка сувини қаймоққа қориштириб, баданнинг сепкил тошган, куйган, ёрилган жойларига қўйилади. Картошка таркибида калий кўп бўлгани боис, уни сий­дик ҳайдайдиган восита тариқасида юрак ва буйрак касаллиги билан оғриган бе­морларга буюрилади. Бундан ташқари, танадаги куйган ёки қадоқ жойлар тезроқ тузалиши учун хом картошканинг ярми ўша соҳага боғлаб қўйилади.

Картошка гулларидан тайёрланган дамлама артериал қон босимини пасайтириб, нафасни жонлантириши, картошка таркибидаги глюкоалкалоидларнинг гижжалар, микроблар, замбуруғларга қарши таъсир кўрсатиши ўтказилган тадқиқотларда исбот этилган. Картошка таркибида бўладиган соланин бошқа алкалоидларга қараганда камроқ заҳарли, лекин таъсири кортизон таъсиридан қолишмайди.

Арчилган картошка сувда узоқ вақт қолса, тўйимли моддалари камаяди.

Арчилган картошкани 1-1,5 соатча сувга солмасдан устига намланган тоза мато ёпиб қўйиш мумкин.

Пўсти арчилмай, сувда пиширилган картошка дарҳол совуқ сувга солинса, пўсти тез кўчади.

Янги чиққан картошка қайнатилаётганда пўсти ёрилмаслиги учун сувга бир неча томчи сирка солинг.

Агар картошкани қовуришдан бир неча дақиқа олдин қайноқ сувга солиб қўйилса, у тез ва мазали бўлиб пишади. Товага солишдан олдин қуритиш керак.

Алюминий идишда пўчоғи арчилмаган картошкани қайнатманг, бундан идиш қораяди.

Картошкани пиширганда идишга кўп сув солманг. Сув картошкани бир сантиметр қалинликда беркитиб турса кифоя.

Картошканинг тугунаклари тупроқдан чиқиб қолганда заҳарли соланин моддаси кўпайиб, ранги кўкариб қолади. Бундай картошкани истеъмол қи­лиш мумкин эмас

Исириқ асабийлашишдан халос этади

ёзиб олди. od-press.uz 08.11.2014

Оғиздан нохуш ҳид келмасин, десангиз.

Баъзан оғиздан нохуш ҳид келади. Бунинг сабабини турлича изоҳлаймиз. Кимдир эрталаб тишнинг ювилмагани учун деса, яна биров овқатдан сўнг шунақа бўлади, дейди. Аслида, нега оғиздан нохуш ҳид келади?

Яхши даволанмаган кариес нохуш ҳидни келтириб чиқаради. Пародонтит ва гингивит (милклар қонаши, шиши) касалликлари ҳам оғиздан нохуш ҳид таралишига олиб келади.

Оғиздан нохуш ҳид келишининг яна бир сабаби нотўғри тайёрланган тиш коронкаси (тишнинг милкдан чиқиб турган қисми, қоплама тиш) бўлиши ҳам мумкин. Коронка ва милк орасидаги жойда хилтлар тўпланиши оқибатида ҳид пайдо бўлади. Шунингдек, гастрит, ошқозон-яра касалликлари, юқори нафас йўллари, танглай бодомчаларининг яллиғланиши, фарингит кабилар ҳам сабабчи бўлади.

Тишингизни яхшилаб тозаланг. Эрталаб ва ётишдан олдин тозалаб, тиш чўткасини ювиб танглай, тил ва лунжларнинг ички қисмини артинг. Бу билан оғиз бўшлиғидаги бактериялар кўпайишининг олдини олган бўласиз.

Таркибида хлоргексидин моддаси мавжуд тиш пасталаридан фойдаланинг. Чунки у антисептик таъсирга эга. Мойчечак дамламасида оғизни чайиш ҳам яхши натижа беради.

Овқат қолдиқлари тиш орасига кириб қолиб нохуш ҳид таратмаслиги учун овқатдан кейин тишни тозаланг. Бунда эрталаб ва кечки пайтдаги тиш тозалашдан фарқли равишда тиш пастасисиз, чўткани сувда ҳўллаб тозаласа ҳам бўлади.

Радикулит бу — орқа миянинг асаб илдизчалари ва улардан кетадиган асаб толалари зарарланиши туфайли юзага келадиган касаллик ҳисобланади.

Содда қилиб айтадиган бўлсак, инсоннинг умуртқа каналида орқа мия мавжуд. Шу орқа миядан ўттиз бир жуфт асаб илдизчалари чиқади. Ана шу асаб илдизчалари умуртқа каналидан ингичка суяк тешиги орқали ҳаракатланади. Унинг айланаси асаб илдизчасидан салгина катта, холос. Ҳар битта илдизчалар бир-биридан ажралиб турадиган асаб толаларидан иборат. Асаб толаларининг ҳар бири ўз вазифасига эга. Уларнинг айримлари кишидаги сезгирлик учун жавоб берса, бошқаси атрофдаги тўқималарнинг озиқланишини ва кишидаги қон айланишини бошқаради, яна бир тури мушакларнинг қисқарувчанлигини назорат қилади. Танамиздаги асаб толаларининг қайси бирининг иш фаолияти бузилмасин, оғриқ беради. Айнан ўша касалликни биз радикулит деб атаймиз.

Оғиздан нохуш ҳид келмасин, десангиз.

АНГИНА БИЛАН ҲАЗИЛЛАШМАНГ!

Саволга олий тоифали шифокор Мавлуда СОАТОВА жавоб беради.

ФИТОТЕРАПИЯ

  • 3 ошқошиқдан ялпиз барглари (мята перечная) ва наъматак (шиповник) мевалари, 1 ош қошиқдан далачой ўти (зверобой) ва газандаўт (крапива) илдизидан олиб, аралаштиринг. Ҳосил бўлган массанинг бир ош қошиғини бир стакан қайноқ сувда дамланг. Бу дамламани илиқ ҳолда овқатдан кейин ва уйқудан олдин бир стакандан ичинг. Кечаси ушбу дамлама буғидан нафас олиш керак.
  • Доривор каланхоэ баргларидан шарбатини ажратиб олинг. Шарбатни илиқ сув билан тенг миқдорда аралаштиринг ва бир кунда бир неча марта томоқни чайинг. Дарвоқе, бу шифобахш ўсимликнинг баргларини шунчаки чайнаб шифо топиш мумкин.
  • 28/10/2014

БОШДАГИ БОСИМ ОШГАНДА.

Газетамиз орқали БОШ ҚОН БОСИМИ ОШИШИни уй шароитида даволаш ҳақида маълумот сўраган ўқувчимизга газетхонларнинг қуйидаги тавсияларини маълум қиламиз.

ЛИМОН ҲАМДА САРИМСОҚПИЁЗ БОШ ҚОН БОСИМИГА ҚАРШИ

Бош мия ички қон босимини туширишда қуйидаги муолажа ёрдам бериши мумкин. Бунинг учун бизга 3 дона лимон, 3 дона саримсоқпиёз бўлаги керак бўлади. Саримсоқпиёз ҳамда лимон пўстлоғи билан тозалаб ювилиб, қиймалагичдан чиқарилади. Аралашма 2 литрлик банкага солиниб, устидан бир литр қайноқ сув қуйилади. Банка қопқоғи яхшилаб ёпилиб, 24 соат қоронғи жойда сақланади. Вақт ўтгач, аралашма 3 қаватли докадан ўтказилади. Тайёр бўлган аралашма ҳар куни эрталаб 2 ош қошиқдан нонуштадан олдин ичилади. Дори совиткичда сақланади. Муолажа аралашма тугагунча давом эттирилади. Хуршида АБДУКАРИМОВА, Тошкент вилояти Қибрай тумани

БОШ ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАМИЗ

Бош ички босимининг ошишини қуйидаги компресс ёрдамида даволаш мумкин. Тенг миқдорда камфора мойи ҳамда спирти (дорихоналарда мавжуд) аралаштирилиб, пахта билан бошга яхшилаб суртиб чиқилади. Сўнг елим халта билан бош боғланади ва рўмол ўраб олинади. Муолажани дам олган вақт бажарган маъқул. 2 соатдан сўнг ечилади. Ноҳуш ҳидни шампунь билан ювиб кетказиш мумкин. Муолажа 10 кун бажарилади. Бундан ташқари, муолажа сочдаги қазғоқларни йўқотишга ҳам ёрдам беради. Умида ИКРОМОВА, Шаҳрисабз тумани

МУОЛАЖАНИНГ СИФАТИГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИНГ

Ҳар қандай муолажани даволашига ишончингиз комил бўлгандагина бажаришга киришинг. Бош мия жуда нозик аъзо бўлганлиги сабабли, уни ўзбилармонлик билан даволаш ярамайди. Шунинг учун муолажаларни қўллашдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг. Бундай дейишимга сабаб, ўғлимнинг бош қон босимини уйда даволайман деб, аҳволини оғирлаштириб қўйдим. Шунинг учун мен такрорлаган хатони бошқалар такрорламаслигини истардим. Нигора ҲАМДАМОВА, Самарқанд шаҳри

МИТТИ ТАВСИЯЛАР:

  • 20-25 дона лавр япроғининг устига ярим литр қайнаган сув қуйилади. Ушбу дамламадан чиққан буғда ингаляция қилинади. Бунинг учун дамламага эгилиб, каттароқ сочиқ билан бош ўралади ва буғда 20 дақиқа нафас олинади;
  • совуқ сувда намланган пахта ёрдамида қулоқ чаноқлари 5-7 дақиқа давомида артилади

Жўхори куртик

Тарвуз шарбати

Англияда инфарктнинг олдини олувчи вакцина яратилди

Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, инфарктнинг олдини олувчи восита ўн йиллардан кейин оммавий фойдаланиш учун тайёр бўлади

2015 йилдан 1 ёшгача бўлган болаларни пневмококк инфекцияларига қарши эмлаш бошланади

Шу йилнинг 12 июн куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бунда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар, барқарор эпид ҳолатни сақлашга эътибор ва ғамхўрлик масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистонлик мутахассислар фаол кальций цитратини олиш усулини ихтиро қилди

Фаол кальций катталар ва болалар организми учун муҳим бўлган моддалардан бири саналади.

Инсон организми бир кунда 1 граммдан кўпроқ кальцийга эҳтиёж сезади. Шундагина унинг бошқа керакли минералларга бўлган эҳтиёжи минг карра камаяди.

Ўзбекистонлик мутахассислар Рустам Раҳимов ҳамда Владимир Ермаков фаол кальций цитратини олиш усулини ихтиро қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти ima.uz хабар беради.

Ушбу ихтиро озиқ-овқат саноати, тиббиёт, биологик уставли моддаларни фармацевтика, айнан кальцийдан иборат фаол моддалар олишда муҳим аҳамиятга эга.

Фаол кальций ва магний цитрати кимёвий тоза лимон кислотасини сувда эритиш орқали олинади. Бунда кальций цитратини олиш учун кимёвий тоза кальций карбонати стехиометрик меъёридан 1-3% ортиқ миқдорда олинади. Барча босқич инфрақизил нурланиш таъсирида ўтказилади. Натижада, организмга яхши сингадиган, сувли аралашма ва қолдиққа бўлинмайдиган, ўз таркибида кальцийнинг тез сингадиган бирикмали яхшиланган фармакологик хусусиятли кальцийга эга стерил маҳсулот олишга эришилади.

Кальций цитрати лимон кислотали кальций тузи деб номланади. Уни истеъмол қилиш организм суяк тўқималаридан кальцийни цитрат кўринишида ажратиб, меъёрни таъминлайди. Фақат кальций цитратигина суяк тўқималарида кальцийни сақлаб, уни тиклайди, остеопороз (суяк пишиқлигининг сусайиши)ни бартараф этишга ёрдам беради.

Юртдошларимизнинг ихтироларига IAP 04888 рақамли давлат патенти берилди

Йўталдан фориғ бўлинг!

Йўталнинг келиб чиқишига турли омиллар сабаб бўлади. Шунинг учун уни даволашга киришганда қайси касалликнинг нишонаси ёки асорати эканини аниқлаб олиш лозим. Анжирни сутда қайнатиб ичган киши йў­талдан тезда халос бў­лади. Овози бўғилиб қолган одам турп сувини ичиб, томоғини ғарғара қилса, дарҳол овози очилади. Кийик ўтини сувда қайнатиб ичиб юрилса, йўтал арийди. Сурункали йўтал қийнаётган киши отнинг янги сутини (ёки қимиз) ичса, бу дарддан халос бўлади. Бир чойқошиқдаги укроп уруғини бир чойнак сувга дамлаб ичиш балғам­нинг енгил кўчишига фойда қилади, сурункали йўтални қолдиради. Орасига сариёғ ёки думба қўйиб буғда ё димлаб пиширилган беҳи ёки шолғом қуруқ йўтални даволашда шифодир. Ёғи олинмаган сутни са­риёғ билан қайнатиб иссиқ ҳолда ичиш томоқни юм­­шатади, қирилиши ва йў­талдан қутулишда ёрдам беради. Бир стакан қайноқ сувга бир ошқошиқда қуритиб майдаланган баргизуб (зуб­­турум) баргини дамлаб ичиш ҳам йўталнинг давосидир. Оқбош карам шарбатига шакар ёки асал аралаштириб ичиш томоқни юмшатиб, йўтални қолдиради. Олма ва анжир меваси ёки қоқисидан тайёрланган дамлама томоқни юмшатади, бал­ғам кўчириб, йўталга даво бўлади. Эски йўталларни даволашда турп­ни сувда қайнатиб ичиш ҳам фойда беради. Арпабодиён меваси (уруғи)дан тайёрланган дамлама қуруқ йўтални қолдиради, нафас йўллари шамоллашига шифо бўлади. 20.09.2014й

Варикоздан қутулса бўладими?

Ўзбекистонда буханка ноннинг нархи 650 сўм бўлди

2014 йилнинг 15 сентябридан Ўзбекистонда 600 граммлик оддий буханка нон нархи 8 фоизга ошди ва унинг нархи 600 сўмдан 650 сўмга кўтарилди . Бу ҳақда 12news.uz хабар берди . Сўнгги бора Ўзбекистонда буханка нон нархи 2013 йилнинг 15 сентябрида 9 фоизга оширилиб , 550 сўм дан 600 сўмга ошган эди .

Эслатиб ўтамиз, Буханка нони нархи давлат томонидан белгиланадиган ягона нон саналади.

Бепуштликнинг давоси бор

Нохуш ҳидлар ОҚиз бўшлиғидаги нохуш ҳид ошқозон-ичак йўлларидаги муаммолардан, асосийси, организмга қандли диабет хавф солаётганидан дарак беради. Бу ҳолларда албатта, турли тиш ювиш воситаларидан фойдаланиш ўринли. Аммо бу чора ёрдам бермаса-чи?! У ҳолда кўп­роқ сабзи, мойчечак, ялпиз дамламали чой ичинг. Шунингдек, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, водород пероксидини 1 стакан сувга аралаштириб, уш­бу аралашма билан эрталаб ва кечқурун тишларни ювгач, оғиз бўш­лиғини чайиб туриш нафақат нохуш ҳидларни бартараф этади, балки тишларни оқартиради ҳам. Стоматит ОҚиз бўшлиғида учрайдиган бу касалликдан катталар сингари болалар ҳам азият чекади. Оғиз бўшлиғининг қуруқшаб, милк, танглай, тил соҳаларининг оқариб, яллиғланиши, кучли оғриқдан шикоят қилганлар ҳам кўп. Бу вазиятда оғизни асал қўшилган мойчечак дамламаси, ўткир аччиқ чой ёрдамида кунига 3-4 марта ар­тиш, хом картошка бўтқасини кунига 2-3 маротаба 5–10 да­қиқа оғизда тутиб туриш керак.12.09.2014

АНОР КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

ХХ ва XXI асрнинг жиддий муаммоси дея эътироф этилган саратон (рак) касаллиги ҳозирги кунда ҳам жаҳон тиббиётининг ҳал қилиниши лозим бўлган энг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди. Шу сабабдан сўнгги ўн йил давомида ана шу муаммо ечими йўлида кўплаб изланишлар амалга оширилди. Муолажалар фойдали бўлиш билан бирга анчайин қимматлигини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Огайо университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида анорни доимий равишда истеъмол қилиш кўкрак бези саратони хавфини сезиларли равишда камайтириши аниқланди. Олимларнинг фикрича анор доначалари инсон организмида саратон ҳужайраларининг кўпайишига сабаб бўладиган эстроген гормонининг меъёридан ортиқ ишлаб чиқарилишига чек қўйиш хусусиятига эга. Айрим сабаб ва касалликлар туфайли организмда эстроген гормони ортиб кетади ва бу саратон касаллигига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари анор шарбати анемия (камқонлик)да, очлик ҳиссини енгиш ва вазнни бир меъёрда ушлаб туришда ҳам жуда фойдалидир.01/09/2014

КАРАМ САРАТОННИ ЕНГИШДА ЁРДАМ БЕРАДИ

Ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, доимий карам истеъмол қилувчи ана шундай беморларнинг ўлим ҳолатлари карам истеъмол қилмайдиган беморларга қараганда 62 фоизга камроқ юз берган бўлса, унинг қайталаниши 35 фоизга камайган. – Тадқиқотлар крестгулдошлар оиласига мансуб сабзавотлар таркиби кўкрак бези саратонидан ҳимоя қилувчи биофаол моддаларга бой эканини кўрсатмоқда, – дея хитойлик ҳамкасб­ларининг фикрларини маъқуллашмоқда америкалик бир гуруҳ мутахассислар. Асосан Хитой карамини маъқул кўрувчи хитойлик аёллардан фарқли равишда ғарблик аёллар кўпроқ гулкарам, брокколи ва Брюссель карамини истеъмол қилишади. Шундай қилиб крестгулдошлар оиласига мансуб сабзавотлар (хантал, шолғом, хитой карами, гулкарам, яшил карам, кўкат ва шу кабилар) нафақат саратон профилактикаси (касалликнинг олдини олиш)да балки уни даволашда ҳам ёрдам беради 24/08/2014

КЎК ЧОЙ БОЛАЛАР САРАТОНИНИ ЕНГИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Австралия Болалар саратон касалликлари институти доктори Орацио Витторионинг фикрича кўк чой экстракти ёш болалардаги саратон ҳужайраларини парчалаб ташлаш хусусиятига эга экан. Кўк чойнинг фойдаси ҳаттоки кимётерапия ожиз бўлган ҳолатларда ҳам ёрдам беради.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида чойнинг таркибидаги катехин антиоксиданти бор-йўғи уч кун ичида нейроблас­тома ҳужайраларининг 50 фоизини йўқ қилиб юбориши аниқланди. Нейробластома саратоннинг болалар орасида энг кўп учрайдиган тури бўлиб, ҳозиргача унинг аниқ давоси топилмаётганди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, беш ёшгача бўлган болаларга кўк чой (умуман чой) ичириш мумкин эмас. Сабаби чой таркибидаги танин моддаси организмда темир моддасининг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади. Бу эса ўз навбатида камқонликнинг ривожланишига сабаб бўлади. Чойни овқатланишдан бир соат кейин ичиш керак.

Шунингдек, кичик ёш (5 ёшгача) даги болакайларга турли сунъий бўёқли сувлар ичиш ҳам таъқиқланади. Чунки, бу сунъий бўёқлар организмда аллергия келтириб чиқаради.

Фарруҳ БЕРДИЁРОВ тайёрлади

Бўқоқдан қутулишнинг иккита усули

Бўқоқ касаллигидан оғриётган беморлар учун уй шароитида қандай ёрдам кўрсатиш мумкин. Хал табобатида ушбу касалликни бартараф этиш учун бир нечта усуллардан фойдаланилган. Қуйида улардан иккитасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Ёввойи қулупнай, қизилмия илдизи, рўян, қорақиз, оддий сачратқи, бўймодарон, тоғрайҳон ўтларини тенг миқдорда аралаштириб, бир ош қошиғига 250 грамм қайноқ сув қўшилади ва буғда 5 дақиқа қайнатилади. 12 соат тиндирилади ва докадан ўтказиб кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин чорак пиёладан ичилади.

2. Икки қисмдан рўян ва совунак илдизларига бир қисм оддий қизилмия қўшиб аралаштирилади ва бир ош қошиғига 250 грамм қайноқ сув қуйиб, буғда 15 дақиқа қайнатилади. 12 соат давомида тиндириб, докадан ўтказилади ва кунига бир маҳал наҳорга 1-2 пиёладан ичилади. Соғ ва саломат бўлинг!

ҚУЁШ ВАННАЛАРИ ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАДИ

Қуёшли кунларда тоза ҳавода сайр қилувчи ва кўп пиёда юришни хуш кўрувчи инсонларнинг қон босими доимо меъёрда бўлади. Аксинча, кун давомида телевизор ёки компьютер олдидан узоқ вақт кетолмайдиган ва диққинафас хонада ўтирувчи одамларнинг эса қон босими кўтарилиб туради. Бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки, бир кунда 10 км.гача пиёда юриш танадаги ортиқча хилтларнинг эришига сабаб бўлади. Натижада қон томирлар эластик (қайишқоқ) ва эгулувчан бўлиб қолади. Бундан ташқари қуёшли кунларда офтобнинг фойдали ультрабинафша нурлари қонда азод оксиди миқдорини оширади. Бу эса ўз навбатида қон томирларини кенгайтириб, артериал қон босимини туширади.

К витамини қандай вазифани бажаради?

Витамин бизнинг куч-қудратимиз, саломатлигимиз ва озуқамиз. Уларнинг турлари кўп, алифбедаги деярли барча ҳарфлар билан аталган витаминлар мавжуд.

Бугунги саҳифамизда К витамини ҳақида маълумот берамиз.

К витамини нима учун керак?

Витамин К етишмаса…

Қандай турлари бор?

Ўзлаштириш

Уни қаердан излай?

КЎП ВА КАМ УХЛАШНИНГ ЗАРАРИ

Америкалик олимлар узоқ йиллик тажрибаларига асосланиб кўп ухлаш мияга салбий таъсир этади, деган хулосага келишди. Бир кеча-кундуздаги уйқу тўққиз соатдан ошмаслиги керак. XX асрда қаттиқ ухлаш саломатлик белгиси ҳисобланган бўлса, хорижлик мутахассислар бунинг аксини айтишмоқда. Тадқиқотларга кўра кам ухлаш ҳам инсонда қандли диабет, юрак қон томир касалликлари ва семизликнинг юзага келишига шароит яратар экан. Уч йил давомида бир гуруҳ халқаро тадқиқотчилар Мадрид шаҳри клиникларида ҳамда Нью-Йоркдаги Колумбия университетида 60-70 ёшли 2700 нафар беморларни текширишди. Улардан 49 фоизи бир кеча-кундузда 6-8 соат ухлашган бўлса, 40 фоиз кексалар 9 соат ва ундан кўп дам олишни хуш кўришар экан. 11 фоиз қариялар эса атиги 5 соат ва ундан кам ухлашган. Деменция ва қарияларда ақли заифликни аниқлашда қўлланиладиган махсус тестлардан ўтган бу кишиларнинг кўп ухлашни яхши кўрадиган гуруҳида жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли юқори экан. Шунингдек, олимлар ёш, жинс ва ҳаёт тарзининг турлича бўлишига қарамасдан бир кеча-кундузда 6-8 соат ва 9 соатдан кўп ухлайдиган эксперимент иштирокчиларининг кўрсаткичларида кескин фарқ борлигини аниқлашди. Аммо олимлар бу борада шошилинч хулоса чиқармасликни тавсия этишмоқда. Шунингдек, кўп ухлашнинг сабаб ва оқибатларини тўлиқ ўрганмасдан турли чалкашликка йўл қўймасликка чақиришмоқда. Чунончи, кўп ухлаш алоҳида бир хасталикнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин. Ҳаддан ташқари кўп ёки кам ухлаш нафақат юрак қон томири тизими фаолиятини издан чиқаради балки, асаб тизимида ҳам паришонхотирлик, кайфиятнинг ўзгариб туриши, чуқур руҳий зўриқиш ва сурункали чарчоқ каби салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Мутахассис-олимлар томонидан ўтказилган барча тадқиқотлардан кўриниб турибдики, организмнинг ўзига хос талабларидан келиб чиққан ҳолда меъёрда бир кеча-кундузда 6-8 соат ухлаган фойдали экан.

ГУЛШИРИН08.08.2014

Наматакнинг шифобахш хусусиятлари

Қонни кўпайтирувчи рецептлар

— Қоним кам, гемоглобиним пасайиб кетаверади. Шифокор «яхши овқатланинг», дейди. Майизни камқонликка даво деб эшитганман. Ундан қандай фойдаланиш керак?

Дилбар Эрматова, Тошкент вилояти

Машкура ЗОҲИДОВА, тиббиёт фанлари доктори: — Тўғри, тўйимли овқатлар истеъмол қилиш камқонликда даво бўлади. Қаймоқ, сариёғ, сут, сувда қайнатилган гўшт, буғда пиширилган овқатлар, тухум ва мева-сабзавотлар истеъмол қилиб туринг. Уйқу олдидан бир ҳовуч майизни пиёлага солиб, устидан қайноқ сув қуйинг. Эрталаб бу ивитилган майиз ейилса, қондаги гемоглобин миқдори ортади. Камқонлик туфайли силла қуриб, дармонсизланган пайтда бир стакан ёнғоқ мағзи ва қора майизни гўштқиймалагичдан ўтказиб, асал билан аралаштиринг. Овқатланишдан олдин 1-2 чой қошиқдан истеъмол қилсангиз, тезда шифо топасиз.

Аллицин организмдаги яллиғланиш жараёнларини тўхтатиб, эркин радикалларнинг зарарли таъсирини пасайтирадиган антиоксидант ролини бажаради. Бундан таш­қари, шамоллашга қарши курашади, ҳатто безгакнинг ҳам олдини олиши мумкин Саримсоқ истеъмол қиладиган одамлар саратон касалликларига 44 фоиз камроқ чалинишади. Хитойда ўтказилган тажриба натижалари шундан далолат бермоқда.

Тадқиқотчилар тажрибага, ҳатто, кашандаларни жалб қилишганда ҳам (чекиш — ўпка саратонининг энг кенг тарқалган сабаби), саримсоқ истеъмоли касаллик хавфини 30 фоизга камайтиришини аниқлашди. Бундан аввалги тад­қиқотлар эса, саримсоқ ўпкани турли нохуш таъсирлардан, шунингдек, зарарли ўсимталар, масалан, ичак саратони пайдо бўлишидан ҳимоя қи­лишини кўрсатганди. Пиширилган саримсоқ ҳам одам организмига шундай ижобий таъсир қиладими ёки йўқми, ҳали маълум эмас. Бироқ ундаги энг фойдали аллицион моддаси са­римсоқ бў­лакчаси кесилганда йўқолар экан.

Кундузги уйқунинг афзалликлари

О УЙҚУСИЗЛИК, БЎҒИМЛАРДАГИ ОҒРИҚ, ОҒИЗДАГИ НОХУШ ҲИДГА ҚАРШИ…

Уйқусизлик, бўғимлардаги оғриқ, оғиз бўш­лиғидаги нохуш ҳид ва яллиғланишлар… Бу каби муаммоларга деярли ҳар биримиз дуч келиб, баъзида ноқулай вазиятларга ҳам тушганмиз. Халқ табобатида уйқусизликка қарши – ялпиз, бўғимлардаги оғриқларга – карам, момоқаймоқ, ҳашаротлар заҳрига қарши – саримсоқпиёз ҳамда бошқа шу каби самарали ва табиий даволаш воситалари мавжуд

Халқ табобатида ҳуснбузарлар билан курашишда малина барглари, мойчечак ва кўк чой дамламасидан фойдаланилади.

1 чой қошиқ майдаланган ялпизга 1стакан қайноқ сув қўшиб, 10-15 дақиқа тиндириб, 1 ош қошиқ бо­рат кислотали спирт, лимон шарбати, 1 чой қошиқ календула дамламаси қўшилган аралашма билан ҳар куни эрталаб ва кечқурун юздаги ҳуснбузарларни артиш самарали натижа беради.

ОҚиз бўшлиғидаги нохуш ҳид ошқозон-ичак йўлларидаги муаммолардан, асосийси, организмга қандли диабет хавф солаётганидан дарак беради. Бу ҳолларда албатта, турли тиш ювиш воситаларидан фойдаланиш ўринли. Аммо бу чора ёрдам бермаса-чи?! У ҳолда кўп­роқ сабзи, мойчечак, ялпиз дамламали чой ичинг. Шунингдек, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, водород пероксидини 1 стакан сувга аралаштириб, уш­бу аралашма билан эрталаб ва кечқурун тишларни ювгач, оғиз бўш­лиғини чайиб туриш нафақат нохуш ҳидларни бартараф этади, балки тишларни оқартиради ҳам.

ОҚиз бўшлиғида учрайдиган бу касалликдан катталар сингари болалар ҳам азият чекади. Оғиз бўшлиғининг қуруқшаб, милк, танглай, тил соҳаларининг оқариб, яллиғланиши, кучли оғриқдан шикоят қилганлар ҳам кўп.

Бу вазиятда оғизни асал қўшилган мойчечак дамламаси, ўткир аччиқ чой ёрдамида кунига 3-4 марта ар­тиш, хом картошка бўтқасини кунига 2-3 маротаба 5–10 да­қиқа оғизда тутиб туриш керак.

Ҳашарот чақишидан асосан иссиқ кунларда азият чекамиз. Шундай вазиятларда ҳашарот чақишидан қолган изларга саримсоқпиёз янчиб босиш, истеъмол содасини бироз сувга аралаштириб яра соҳасига суриш яхши самара беради. Шунингдек, заракунандалар ўткир ҳидлардан ҳам қочади. Бувижонларимиз ёз кунларида чаккаларига ялпиз, райҳон шохчаларини тақиб юришларининг асл моҳияти ҳам ма­на шунда.

Диарея (Ич кетиши)

Юқумли инфекциялар асорати бўлган бу касалликдан асосан пишиқчилик мавсумида азият чекамиз ва ич кетиши сабаб организмда энг фой­дали бўлган калий моддасини йўқотамиз. Диарея кузатилган вақтда гуруч, черника меваси, анор пўстлоғи, шунингдек, шовул илдизи, наъ­матак ва нок меваси дамламаларидан кунига 5-6 марта ичиш тавсия этилади.

Иссиқ кунларда қуёш тиғида юриб яхна ичимликлар, мевали музқаймоқлардан ўзимизни ти­йишимиз бироз мушкул. Аммо бундан сўнг совуқ кунлардагидек шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас. Шундай пайтларда табобатда кенг қўлланиладиган қа­лампирга суянаверинг. Кундалик таомномада уни кўпроқ истеъмол қилинг, шунингдек, сут ва асалли қора чой, сариёғ солинган сут ёки майдаланган саримсоқпиёз қў­шилган сут ичсангиз ҳам, йўталдан тезда халос бўласиз.

Кундалик зўриқиш, тушкунлик ва асабий ҳо­латлар уйқусизликни келтириб чиқаради. Сизни уйқусизлик безовта қилганда, бош тепасига олма қў­йиб, уйқудан олдин албатта, хонани шамоллатинг. Асалли сут, ялпиз, мойчечак дамламали хуш­бўй кўк чой истеъмол қи­лиш жуда фойдали.

Картошка куртаги, карам барглари, шунингдек тухум сариғини бўғим соҳасига боғлаш оғриқлардан халос этади.

Алоэ шарбати, асал ва сув қўшилган спиртни (1:2:3 нисбатда) аралаштириб, оғриган бўғим­ларга компресс қи­линг. Сархил карам барг­ла­рини бўғимларга қў­йиб, устидан бинт боғланг. Боғламни тез-тез алмаштириб туриш лозим. 100 г шифобахш мойчечак баргларини 2 л қайноқ сувга 1 соатча дамлаб қўйинг. Ушбу дамламадан ванна ҳозирлаш мумкин.

Муолажаларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Шаҳноза тайёрлади Қ ДО Ғ ЛАРНИНГ ДАВОСИ.

Эркаклар нимани кечира олишмайди?

Эркаклар бизнинг жуда кўп камчиликларимизни кечиришга тайёр: идеалдан йироқ қоматимиз, пазандалик маҳоратининг етишмаслиги, ҳатто, сабабсиз жазавага тушишимизни ҳам. Бироқ шундай нарсалар борки, улар чиндан ҳам эркакларнинг қалбини яралаб, кўнглига оғир ботади. Бу жиҳатларнинг айримлари бизга арзимас бўлиб ту­йилади, бироқ эркаклар учун эмас. Хўш, эркаклар қандай айбларимизни кечира олишмайди? Бу ҳақда тажрибали аёлларнинг дугоналарига берган маслаҳатларидан билиб оламиз. Бефарқлик «Эркаклар қанчалик кучли кўринишмасин, аслида, табиатан ёш бола. Улар ҳар доим бизга керакликларини, ғамхўрлигимиз, меҳримиз ва далдамизни ҳис қилиб туришлари керак. Сиз истаганча совуққон кўринишингиз мумкин, лекин бу сизга асло яхшилик олиб келмайди. Турмуш ўртоғингизга у сизга жуда кераклигини билдиринг, эркаклар ҳар доим шуни кутишади». Муниса Одилова, 32 ёш. Тушунмаслик «У ўз муаммоларини айтиши, бироқ бу сизга арзимасдек туйилиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, уни тушунишга ҳаракат қилинг, чунки у сизнинг қўллаб-қувватлашингизга муҳтож. У сизнинг бу муаммони ўзингизникидек қабул қи­либ, жон куйдиришингиз, тушунишингизни, фақат қу­вончлари эмас, қайғу-аламларини ҳам қабул қилишингизни истайди». Элнора Ҳожиева, 46 ёш. Ишончсизлик «Тўғри, кўп эркаклар аёли рашк қилганини ёқтиришади, лекин шу билан рашкнинг меъёрида бўлишини хоҳлашади. Агар аёл бўлар-бўлмасга эрини рашк қилаверса, ҳар беш дақиқада қўнғироқ қилиб турса, ишда бироз ушланиб қолгани учун сўроққа тутса, бундай муносабатнинг бировга ёқиши даргумон. Ортиқча ва сабабсиз рашк ғашга тегади». Ҳилола Кенжаева, 41 ёш. Танқид «Эркакларнинг танқидни кўтариши жуда қийин. Албатта, ҳаммаси жойида дейишлари, хотиржам жилмайишлари мумкин, лекин улар ҳақида айтилган ҳар қандай салбий гап юракларини чуқур яралайди. Қачон жим туришни билинг — уларнинг ғалати кийими, гапириш оҳанги ва ишдаги муваффақиятсизликлари ҳақида сўз очманг. Уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қи­линг». Шоҳиста Хўжаева, 39 ёш. Қўрқитиш «Кўп нарса билан қўрқитишингиз мумкин, лекин эркаклар буни жуда ёмон кўришади. Айниқса, эр-хотинлик муносабатларини тўхтатиш билан қўрқитиш уларнинг қаттиқ жаҳлини чиқаради. Ахир, бу кулгили-ку. Ақли расо, мулоҳазали аёл ҳеч қачон бундай нотўғри йўл тутмайди. Эрингизни бирон нарса билан қўрқитишдан аввал ўйлаб кўринг: бу сизга нима беради? Ҳеч нима». Ҳамида Қосимова, 39 ёш. Тўлиқ назорат «Ҳар бир инсонга шахсий эркинлик керак. Агар оилада кимдир бу эркинликни чекласа, бу тушунмовчилик ва асабийликларга сабаб бўлади. Ишонишни ўрганинг, унинг ҳар бир қадамини назорат қилманг. Бу ақлли одамларга хос иш эмас. Баъзида унинг шахсий ҳудудига бостириб кирмаганингиз маъқул. Эрингиз бу бағрикенг­лигингизни муносиб баҳолайди». Моҳира Жамолиддинова, 37 ёш. Манфаат «Муносабатлардан моддий манфаат кутиш — жуда хунук. Агар эркак шундай жиҳатни пайқаб қолса, бу аёл билан муносабатларини давом эттириши қийин бўлади. Умр йўлдошингиз сиз учун «ҳомий» эмас, турмуш ўртоқ эканлигини унутманг». Холида Жўраева, 28 ёш. Севинч тайёрлади. 19.06.2014

Олти нарса кафолатини беринг, жаннат кафолатини берман

Менга олти нарсанинг кафолатини беринг, сизга жаннатнинг кафолатини бераман

15.06.2014

100 граммига 25 миллиграмм дармондор

Бавосилнинг оддий давоси

— Иккинчи фарзандимни туққанимдан сўнг менда геморрой пайдо бўлди. Ичим қотган пайтларда у оғриб, азоб беради, ҳожат вақтида айниқса қийналаман. Шифокор буюрган шамчалардан фойдаланаяпман. Геморройни уй шароитида қандай даволаш мумкин?

Назван фрукт с самым сильным противораковым действием

ХУСНБУЗАРЛАРДАН КАНДАЙ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИН?

Дарҳақиқат, ҳусн илоҳиёт томонидан инсонга берилган энг олий ҳадядир. Ҳусни гўзал инсоннинг хулқи ва қилаётган амали ҳам гўзал бўлади. Аммо деярли кўпчилигимизни ташвишга солувчи ҳуснбузарлар эса кўп ҳолларда дилимизни хира қилади.

Келиб чиқиш сабаблари

Лотинчадан кириб келган «акне» сўзини маъноси тошма ва ҳуснбузарларни англатади. Бундай муаммога деярли 90 % ўсмир ёшлар, шунингдек, 54 % катта ёшлиларда ҳам тез-тез учрайди. Терининг ҳуснбузарлардан азият чекиши, энг аввало, организмнинг гормонал хусусиятларидан ташқари, наслга ҳам боғлиқ. Шу туфайли ҳам, агар сиз ҳуснбузардан азият чекаётган бўлсангиз, ундан қутулишдан олдин энг аввало бир нечта мутахассислар кўригидан ўтишингиз лозим. Жумладан:

Эндокринолог: сиздаги муаммонинг сабаби организмдаги гормонал ўзгариш ёки моддалар етишмовчиликлари оқибатида юзага келган- келмаганлигини аниқлайди.

Гинеколог: организмдаги гормонал етишмовчиликлар, гинекологик муаммоларга аниқлик киритади.

Дерматолог: айнан ушбу мутахассис теридаги муаммоларни аниқлайди.

Косметолог: теридаги муаммоларни табиий ва терига зарар етмайдиган кимёвий воситалар ёрдамида пилинг қилувчи мутахассис.

Шунингдек, гастроэнтеролог кўригидан ўтиш ҳам сиздаги ҳусн­бузарларнинг ўчоғи ошқозон-ичакда турли муаммолар билан боғлиқлигига аниқлик киритади.

Ўзбошимчаликка йўл қўйманг!

Ҳуснбузарларнинг илк аломатлари юзда кичик қора нуқталар ёки майда оқ тошмаларнинг пайдо бўлиши билан белгиланади. Терига инфекция тушиши ва шамоллашлар оқибатида улар қизариб, ичида йиринг пайдо бўлади. Бундай ҳолларда юзни нотўғри парваришлаш эса юзда доғ ва турли асоратлар қолишига сабаб бўлади.

Қуёш нурлари ҳуснбузарларни йўқотадими?

Қуёш нурлари ҳақиқатда терини қуруқшатади ва офтобда тобланиш юздаги айрим камчиликларни бекитади. Аммо қуёш нурларидан узоқда туриш юзларда ёғ безларининг кучлироқ ишлашига ва тери ҳолатининг ёмонлашувига олиб келади.

Уйдирмаларга ишонманг

Ҳуснбузарлар муаммоси балоғат даврида (13 ёшдан 20 ёшгача) безовта қилади. Ундан кейин ўтиб кетади, деган гапларга ишонманг. Вақтида мутахассислар тавсиясини олинг. Негаки, бу сизда ривожланаётган турли ички етишмовчиликлар оқибати бўлиши мумкин.

Бактерияларга қарши курашинг

Ҳуснбузарларнинг олдини олувчи энг яхши чора озодалик! Шахсий гигиенага эътибор қаратинг. Шунингдек, юз терисини контраст усулда, яъни олдин илиқ сув, кейин совуқ сувда ювиш ҳам самарали ёрдам беради.

Тўғри овқатланинг

Мутахассислар фикрича, шоколад ва қовурилган картошка истеъмоли юзда ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келмайди. Шу туфайли кундалик таомномангизга эътибор қаратинг. Таркибида иссиқлик даражаси юқори бўлган маҳсулотларни кам миқдорда истеъмол қилинг. Овқатланиш рационида кўпроқ мева ва сабзавотлар ўрин олсин.

бахор байрами барчамизга омад ва бахт олиб келсин

СЕПКИЛ—КИЗЛАР ХУСНИ—УЗГАЧА ЖОЗИБА.

Бавосилнинг оддий давоси

— Бавосилда шифокор буюрган муолажаларни қўллаш билан биргаликда ич қотишига йўл қўймаслик керак. Эрмон (аччиқ шувоқ)нинг қуруқ ва майдаланганидан тўрт ош қошиқ олиб, устига бир литр қайноқ сув қуйинг. 10 дақиқа паст оловда қайнатгач, 6 соат устини ўраб қўйинг. Тозаловчи (сувли) ҳуқна (клизма)дан кейин докада сузиб олинган қайнатмани илиқлигида орқа ичакка юборинг.

Биринчи куни эрмонли ҳуқна, иккинчи куни лавлагидан фойдаланилади. Бунинг учун қизил лавлагини майда тўғраб, қайнатинг. Кейин сузиб олиб, уйқудан 2-3 соат олдин ҳуқна қилинг. Бир ҳафтадан сўнг бавосил тугунлари кичрайиб, ич қотиши йўқолади. Іар гал ҳуқна қилгандан сўнг бавосил бор жойга далачой (зверобой) мойидан суртиб қўйинг.

Головные боли победит острый перец

С помощью острого перца можно побороть одну из самых страшных болей. Каким же образом? С помощью острого перца можно побороть одну из самых страшных болей. Каким же образом? Ученые провели следующий, на первый взгляд, садистский эксперимент: они втирали острый перец в слизистую носа, в результате чего испытуемые начинали чихать, страдать от жжения и, скажем так, избыточного отделяемого. Зачем авторы решили подвергнуть людей таким мучениям? Все дело в том, что они захотели поставить этот эффект – раздражение слизистой носа под действием перца – на службу медицине. А именно – для борьбы с болью! По-научному это истязание звучит вполне убедительно и привлекательно – топическая аппликация капсаицина (основное действующее вещество острого перца). В качестве подопытных выступили студенты-медики, задача которых сводилась к оценке испытываемых болевых ощущений по десятибалльной шкале. Во время первого эксперимента почти все они описали боль как мучительную (8-9 баллов), однако последующие сеансы научной пытки весьма удивили исследователей. Оказалось, что с каждым разом интенсивность боли снижалась так, что на пятый день студенты и вовсе почти ничего не испытывали: ни боли, ни жжения, ни «соплетечения». На следующей неделе эксперимент повторили – эффект тот же! Что же случилось? Неужто болевые рецепторы слизистой погибли, и она онемела навсегда? Отнюдь. Спустя месяц десенситизация благополучно испарилась, и студенты вновь вынуждены были пройти сквозь семь кругов ада при втирании перца в нос. Ученые объясняют этот феномен следующим образом. Воздействие капсаицина истощает запасы так называемого вещества P – нейромедиатора, который участвует в проведении болевого импульса. За несколько сеансов «перечного эксперимента» эти запасы полностью исчерпываются, поэтому боль и не возникает. Нервным клеткам требуется некоторое время, что восполнить эти потери, после чего болевая рецепция благополучно восстанавливается. Ученые задумались: можно ли использовать этот феномен во благо пациентов? Существует редкая разновидность головной боли под названием «кластерная». В литературе этот синдром описывается как одна из самых страшных болей. Очень немногие заболевания могут похвастаться аналогичной мучительностью. Боль настолько чудовищная, что во время приступа больные нередко совершают суицид. Считается, что кластерные боли связаны с расширением артерий, которые давят на тройничный нерв. Лечится этот синдром различными способами, в числе которых блокада нерва, ботулинотерапия, хирургические вмешательства и другие крайне неприятные методы.

Оказалось, это дает замечательный эффект! У половины пациентов количество приступов снизилось в два раза, а у другой половины головные боли исчезли вовсе. При этом стоит отметить, что эффект проявлялся только в том случае, если перец втирался на стороне поражения (кластерные боли, как правило, односторонние).

  • одатда, чақалоқ она қорнидан холсиз туғилади (албатта, туғма норларни хисобга олмаганда). Холларнинг кўпчилиги ўсмирлик даврида 25 ёшгача пайдо бўлади. Организмда кесаётган гормонал ўзгаришлар жинсий етилиш туғуруқ климкс бу жараёни тезлатириши мумкин.
  • Асрда европада юзида холи бор аёллар жодугар деб этироф этилиб, оловда ёндиришга хукм қилинган. У пайитда холларнинг шайтоннинг излари деб тушинишган.17 асрда бу қарашлар бархам топди. Бунга рассомларнинг лаби атрофида холи бор аёлларни тасвирлашлари сабаб бўлди.
  • Тибетиклар орасида хам холларга тегишли ғаройиб одатлар бор. Далай-лама катта рухоний бўлиш учун монахнинг танасида биронта хам холи болмаслиги керак.
  • Мелоскопия номли қадимги усул ёрдамида холларнинг танада жойлашувига қараб, инсоннинг фел атворини билиш мумкин. Қуйида ушбу усул орқали холларга берилган айрим тарифларни келтириб ўтамиз.
  1. ёз келиши билан холларнинг ранги ўзгариши, хатто, катталашиши мумкин. Бу даврда ҳар бир одам ёзнинг боши ва охирида тиббий кўрикдан ўтиб, теридаги ўзгаришлар ҳақида шифокорнинг хабардор қилиш керак.
  2. қуёшнинг тик нурлари остида кундузи соат 11-15га қадар бўлмаслик зарур. Бу вақтда теридан офтобдан сақловчи крем суртсангиз хам, фойда бермайди. Улар терини куйишдан сақласа-да, теридагимеланоцит хужайраларнинг кўпайишига тўсқинлик қилолмайди.
  3. ёш болаларни офтоб уришдан сақланг. Агар боланинг юзи, елкасида йирик нор, хол ва сепкиллар кўпайиб кетса, офтобда ўйнашини чекланг.
  4. холларнинг ўзбошимчалик билан олиб ташлашга харакат қилманг. Бу сизга қимматга тушиши мумкин. Эхтиётсиз характлар холнинг саратонга айланиш хавфини кўпайтиради.
  • холнинг ноодатий кўриниши кўпинча холлар овал ёки думалоқ шаклда, аммо чегараси ноаниқ, нотекис кўринишда бўлиши.
  • Хол рангининг ўзгариши холнинг ранги бирданига ўзгариб, ранглари нотекис жойлашиши-тўқ жигаррангдан қора, баъзан эса кулранг, хатто, пушти рангга айланиши.
  • Теридаги холниг хажми тобора катталашиб узунлиги5- 6 мм , дан ошиши.
  • Холнинг қичишиб юзасида ёриқлар пайдо бўлиши, шу жойларнинг қонаб кетиши.
  • Хол атрофнинг қизариши каби холатлар кузатилса, зудлик билан шифокор анколог кўригидан ўтиши керак.
  1. қуёшининг тик нурларидан саланинг.
  2. ёзда қора рангдаги кийимлар кийманг. Улар ўзига қуёшнинг нурларининг тортиб, офтоб уриши каби нохуш холатларни келтириб чиқаради.
  3. хар куни қатиқ ёки унинг зардобини юзизга суртиб, илиқ сувда ювиб ташланг. Бу нафақат сепкилларни, балки майда холларни хам кўринмас холга келтира олади.
  4. феврал ойидан бошлаб таомномага с витаминига бой озиқ овқат махсулотлари- карам, олма, лимон, қорағат, наматак
  • ерқалампир( хрен, ундан банка ёпганда зиравор сифатида фойдаланилади)ни майдалаб 1 чой қошиқ ажраган шираси 1 чой қошиқ сут ёки қаймоқ билан аралаштириб, 10 дақиқа юзга суртилади.
  • Қулупнай қорағат, олча меваси эзилиб шираси юзга суртилса хам терини яхши оқартиради. Бу мевалар шарбатини музлатиб қуйсангиз қишда бемалол юз терисини парвариш қилиш учун ишлатишингиз мумкин.
  • Петрушка кўкатини майдалаб, хосил бўлган шарбатни кунига 2 махал юз терисига суртиш хам яхи натижа беради.
  • Бир ош қошиқ хамиртуришни ярим чой қошиқ лимон шарбати билан аралаштириб юзга суртилса хам, сепкиллардан тез орада холос бўлиш мумкин. Барча муолажалар бир хафта давомида кунора бажарилади.

Зинокорлар бепуштлиги

1. Трихомонадалар шаҳват суюқлигида энергия манбаи ҳисобланган фруктоза билан озиқланганлиги боис сперматозоидларни қувват захирасидан мосуво қилади. 2. Трихомонадалар цитотоксик маҳсуллар, яъни ҳужайра заҳри ишлаб чиқиб, сперматозоидларга заҳарли таъсир кўрсатади. 3. Трихомонадалар жинсий аъзоларнинг простатит, уретрит каби яллиғланиш касалликларини келтириб чиқариши туфайли зурриётсизлик келиб чиқишига салмоқли улуш қўшади. Ҳаётий мисол: Анвар — 24 ёш. Рафиқасида трихомонадаларни топишган. Аммо у ўзида ҳеч қандай безовталик сезмаганлиги боис мутахассис тавсиясида кўрсатилган дориворларни қабул қилмаган. Аммо аёлини «Даволаняпман», дея алдаб келган. Орадан икки йил ўтгач, фарзандли бўлавермагач, яна шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлишган. Анварда трихомонадалар топилиб, унга «Трихомонадали яширин уретропростатит» ташхиси қўйилган. шундан сўнг, у ўзига буюрилган дориворларни ичмай ташлаб юборганини тан олди. Улар икковлон даволанагнларидан сўнггина мақсадга эришишди. Сўзак — зиноий касалликлар орасида энг кўп учрайдиган хасталик. Унинг чақирувчиси бўлган гонкокклар бепуштлик келиб чиқишига қуйидаги икки йўсинда таъсир этади: 1. Гонкоклар тўғридан-тўғри сперматозоидларга шикаст етказади. 2. Жинсий аъзоларда яллиғланиш чақириб, уларнинг фаолиятини издан чиқазиш йўли билан пуштга салбий таъсир этади. Сўзакнинг энг кўп учрайдиган асоратларидан бири мояк ортиғининг бир ёки икки томонлама яллиғланишидир.

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎